Bild: Беккенбауэр ҳам ФИФАнинг "қора рўйхат"ида

Спорт 21 Октябрь 2015 1480

Германиялик собиқ футболчи Франц Беккенбауэр ҳам ФИФА тизимидаги порахўрлик можаросига аралашганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Bild нашрида ёзиб чиқилди.

ФИФА ахлоқ қўмитаси 21 октябрь куни "қора рўйхат"ни эълон қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Spiegel нашри 2000 йилда Adidas раҳбари сифатида ишлаган Роберт Луис-Дрейфус томонидан Германия ташкилий қўмитасига 10,3 млн швейцар франки (ўша вақтдаги курс бўйича 7,6 млн доллар) миқдоридаги маблани ўтказиб бергани ҳақида ёзиб чиққанди.

Айнан шу маблағлар ФИФАнинг ижроий қўмитаси аъзолари бўлган 4 нафар шахс ўртасида тақсимлангани айтилмоқда.

Бу иш бўйича Франц Беккенбауэр ҳамда Германия футбол федерациясининг амалдаги президенти Вольфганг Нирсбах ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.

Франц Беккенбауэр ўзининг порахўрлик ишига аралашгани бўйича гумонларни рад этмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 19953 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70694 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37930 Lifestyle
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 39 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 263 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 551 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 963 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 1655 Жаҳон
Хитой молиявий пирамидалар билан курашишни бошлади
Кўпроқ янгиликлар