Билл ва Хиллари Клинтон: биргаликдаги турмушнинг 40 йили

Жамият 21 Октябрь 2015 4457

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи, 2016 йилги АҚШ президентлигига сайловларда Демократик партиядан номзод сифатида қатнашаётган Хиллари Клинтон биргаликдаги турмушларининг 40 йиллигини нишонлашди.

Билл ва Хиллари 1975 йилнинг 11 октябрида турмуш қуришган.

Билл ва Хиллари Клинтон Арканзас штатидаги Фейетвилл шаҳридаги тўй маросимларида, 1975 йил 11 октябрь.

Арканзас штати губернатори Билл Клинтон, турмуш ўртоғи Хиллари Клинтон ва уларнинг яқиндагина дунёга келган қизлари Челси, 1980 йил 5 март.

Арканзас штати губернатори Билл Клинтон, турмуш ўртоғи Хиллари Родэм Клинтон ва қизлари Челси Арканзас штатидаги Литл-Рок шаҳрида ўтказилган инаугурация маросимида, 1991 йил 20 сентябрь.

Демократик партиядан президентликка номзоди кўрсатилган Билл Клинтон ва турмуш ўртоғи Хиллари Родэм Клинтон Нью-Гемпшир штатининг Манчестер шаҳридаги “Blake’s Restaurant” ресторанида, 1992 йил 15 февраль.

Губернатор Билл Клинтон ва турмуш ўртоғи Хиллари Клинтон Техас штатининг Мак-Аллен шаҳрида сайловолди кампаниясининг сўнгги кунида сайловчилар билан учрашувда, 1992 йил.

АҚШ президенти Билл Клинтон ва биринчи хоним Хиллари Клинтон Вашингтонда Карл Крегорнинг нима учун унинг оиласи тиббий суғуртадан маҳрум бўлишдан қўрқиши ҳақидаги сўзларини тинглашмоқда, 1993 йил 16 сентябрь.

Президент Билл Клинтон Вашингтондаги Оқ Уй яқинида анъанавий Пасха байрамидаги тухум юмалатиш маросимини расман бошлаш учун ҳуштак чалмоқда, 1993 йил 12 апрель.

АҚШ президенти Билл Клинтон ва биринчи хоним Хиллари Клинтон Нью-Жерси штатининг Эдисон шаҳрида унинг соғлиқни сақлаш ҳақида нутқ сўзлаши олдидан маслаҳатлашишмоқда, 1994 йил 16 февраль.

Президент Билл Клинтон ва биринчи хоним Хиллари Клинтон Вайоминг штатидаги Гранд-Титон миллий паркида, 1995 йил 26 август.

Хиллари Клинтон Сан-Диего университетидаги президентлик мунозараларидан кейин Билл Клинтонни бағрига босмоқда, 1996 йил 16 октябрь.

Билл Клинтон ва Хиллари Клинтон Вашингтондаги черковга кетишмоқда, 1996 йил 7 январь.

АҚШ президенти Билл Клинтон Вашингтондаги инаугурация маросимида турмуш ўртоғи Хиллари Клинтон билан рақсга тушмоқда, 1997 йил 20 январь.

Хиллари Клинтон Билл Клинтоннинг тиззаси операция қилинган “Bethesda Naval Hospital” касалхонасига турмуш ўртоғини кўриш учун келди, 1997 йил 14 март.

Билл ва Хиллари Клинтон «The Hamptons» курортида дам олиш кунларини ўтказиш учун “Marine One” бортига чиқишмоқда, 1998 йил 31 июль.

АҚШ президенти Билл Клинтон ва биринчи хоним Хиллари Клинтон Мэриленд штатидаги «Эндрюс» авибазасидаги террорчилик ҳаракати қурбонларини хотирлаш маросимида, 1998 йил 13 август.

Президент Билл Клинтон ва Хиллари Клинтон Колорадо штатидаги Аспен шаҳрида, 1999 йил 24 июль.

Президент Билл Клинтон, турмуш ўртоғи Хиллари Клинтон ва уларнинг қизи Челси Вашингтондаги Линкольн шарафига ўрнатилган ёдгорлик ёнида, 2000 йил 1 январь.

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва турмуш ўртоғи, сенатор Хиллари Родэм Клинтон Вашингтондаги хайрия тадбирида, 2007 йил 20 март.

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон Нью-Йоркда оммавий ахборот воситаларига интервью бераётган турмуш ўртоғи, сенатор Хиллари Родэм Клинтон билан, 2006 йил 6 ноябрь.

Демократик партиядан президентликка номзоди кўрсатилган Хиллари Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи Билл Клинтон Нью-Йоркда ўз тарафдорлари билан саломлашишмоқда, 2008 йил 3 июнь.

Банкир Марк Месвински, АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон, Челси Клинтон ва АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон. Бу сурат Челси ва Маркнинг Райнбек шаҳрида бўлиб ўтган тўйида олинган, 2010 йил 31 июль.

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва собиқ АҚШ давлат котиби Хиллари Клинтон Айова штатининг Индианол шаҳрида 37-бор ўтказилаётган анъанавий “Harkin Steak Fry” қовурилган стейк фестивалида, 2014 йил 14 сентябрь.

Билл, Хиллари, Челси Клинтон ва Марк Месвински Нью-Йоркдаги Рузвельт оролида омма билан саломлашишмоқда, 2015 йил 13 июнь.

Манба: Xabardor.uz

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47776 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7798 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18913 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:43 0 Спорт
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:31 192 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1013 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар