Нью-Йоркдаги катта жюри БМТ Бош Ассамблеясининг собиқ раиси, Антигуа ва Барбуданинг доимий вакили Жон Эшга коррупция айбловини қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, Макаода объектлар қурилиши билан боғлиқ равишда коррупцияга қўл урган хитойлик девелопер Нг Лап Сэнг ва яна уч кишига айбловлар ўқилди.

Айтилишича, Жон Эш ташкилот бош котибига Макаода БМТ конференц-марказининг қурилиши зарурлигини асословчи мактуб тақдим этган. Унинг қурилиши эса Нг Сэнгнинг компаниясига берилган.