Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон Олий лигасининг 26-тури доирасида «Бунёдкор» ҳамда «Пахтакор» клублари учрашув бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисоби ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўйиннинг 50-дақиқасида Акмал Шораҳмедов чамаси 35 метрлардан Лобанов дарвозасига кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Ўйиннинг 75-дақиқасига келиб, Ҳамдамов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда ўз имкониятини қўлдан бой бермади ва ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди. Учрашув охирига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Бунёдкор» ушбу ғалаба эвазига очколари сонини 51тага етказиб, тўртинчи ўринда қолди, «Пахтакор» энг яқин таъқибчиси «Локомотив»дан 1 очко кўп жамғарган ҳолда, пешқадамликни ўзида сақлаб турибди.

Ўзбекистон Олий лигаси
26-тур

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) - 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 - 50 Шораҳмедов, 2:0 - 75 Ҳамдамов.
«Пахтакор»: Лобанов, Мерзляков, Кримец (с), Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, Соҳибов, Козак, Андреев, Машарипов, Сергеев
«Бунёдкор»: Зуҳуров, Ғофуров, Каримов (с), Ашурматов, Шораҳмедов, Жўраев, Зуаги, Сато, Шомуродов, Карпенко, Шодиев.

Бугунги баҳслар доирасида "Навбаҳор" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Қўқон-1912» (Қўқон) - 2:1
Гол: Эркинов 50, Эркинов 71 - Ҳасанбоев, 42

Ғузорда кечган "Шўртан" - "Қизилқум" ўйини эса мезбонлар учун омадсиз келди. Учрашувда ғузорликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.

«Шўртан» (Ғузор) – «Қизилқум» (Навоий) - 1:3
Гол: Станоевич 3 - Рустамов 22, Ваҳобов 45, Алимов, 90

Жиззахда кечган "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйинида Илҳом Шомуродовнинг сўнгги дақиқада киритган голи эвазига қаршиликлар ғалаба қозонди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Насаф» (Қарши) - 1:2
Гол: Ҳамидов 44 - Геворкян 26, Шомуродов 90