Buzzfeed: Трамп 2000 йилдаёқ 11 сентябрь терактларидан огоҳлантирган эди

Жаҳон 21 Октябрь 2015 3273

АҚШ президентлигига номзод, миллиардер Дональд Трамп халқаро савдо марказига террорчилик ҳужуми уюштирилиши мумкинлигидан бир йил олдин огоҳлантирганди, деб эслатади Buzzfeed портали.

“Ишончим комилки, биз террорчилик ҳужуми хавфи олдида турибмиз. Унинг оқибатида халқаро савдо марказининг бомбага тутилиши болалар фейерверкига ўхшаб қолади”, - деб ёзган эди у 2000 йили чоп этилган “Биз муносиб бўлган Америка” китобида.

Трампнинг таъкидлашича, ҳеч бир таҳлилчи бундай имкониятни инкор қилмаган, кўплар эса ҳатто унинг бўлишини кута бошлаган.
Шунингдек, Трамп Усома бин Ладенни тилга олгани, жумладан, “аниқ манзили йўқ Усома бин Ладен исмли қора шахсни бир куни давлатнинг биринчи рақамли душмани деб эълон қилишлари” ва “АҚШ қирувчилари Афғонистонга йўл олиши”ни айтгани хабар қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар