Чемпионлар Лигаси, гуруҳ босқичи 3-турида Е гуруҳи вакиллари “Барселона” ва “БАТЭ” клублари Беларуснинг Борисов шаҳридаги “Борисов-Арена” стадионида учрашди. “Барса” Иван Ракитичнинг дубли эвазига учрашувда 0:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Чемпионлар Лигаси. E гуруҳи. 3-тур
БАТЭ (Борисов, Беларусь) – Барселона (Барселона, Испания) – 0:2
Голлар: Ракитич, 48 (0:1); Ракитич, 64 (0:2).

Гуруҳдан ўрин олган 2-учрашувда “Байер” ва “Рома” клублари учрашди. Ўйин Леверкузенда “Байёр” стадиони “Бай-Арена”да муросасиз тарзда ўтди ва 4:4 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. “Аспиринчилар” сафида иккита тўпни Хавьер Эрнандес киритди, Кевин Кампль ва Адмир Мехмеди ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди. Меҳмонлар сафида ҳам Даниэл Де Росси дублга эришди, Миролим Пьянич ва Яго Фальке эса биттадан тўп киритди.

Байер (Леверкузен, Германия) – Рома (Рим, Италия) – 4:4
Голлар: Эрнандес, 4 (1:0, пен); Эрнандес, 19 (2:0); Де Росси, 29 (2:1); Де Росси, 38 (2:2); Пьянич, 54 (2:3); Фальке, 73 (2:4); Кампль, 84 (3:4); Мехмеди, 86 (4:4).

Е гуруҳида 3-турдан кейинги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1. “Барселона” — 7 очко; 2. “Байер” — 4; 3. БАТЭ — 3; 4. “Рома” — 2.