Чемпионлар Лигаси, гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Н гуруҳи вакиллари “Зенит” ва “Лион” Санкт-Петербургда учрашди. “Зенит” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўпларни “Зенит” таркибидан Артём Дзюба, Халк ва Мигел Данни киритди, рақиб жамоанинг битта тўпини эса Александр Ляказетт ўз ҳисобига ёзиб қўйди.. 

Шу тариқа, Андре Виллаш-Боаш шогирдлари клуб тарихида биринчи марта Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги дастлабки учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди. Россия клублари орасида фақатгина “Спартак” шундай кўрсаткичга 1995/96 йиллардаги мавсумда эриша олганди.

Чемпионлар Лигаси, Н гуруҳи, 3- тур
Зенит (Санкт-Петербург, Россия) – Лион (Лион, Франция) – 3:1
Голлар: Дзюба, 2 (1:0); Ляказетт, 49 (1:1); Халк, 56 (2:1); Данни, 82 (3:1).

Н гуруҳидаги бошқа учрашувда “Валенсия” ўз майдонида “Гент”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. “Кўршапалаклар” футболчиси Софьян Фегулининг 15-дақиқадаги голи эвазига “Валенсия” ҳисобда олдинга чиқиб олди. 1-бўлим тугашидан бироз олдин “Гент” футболчиси Томас Фоке ҳисобни тенглаштирди. “Гент” ўйинчиси Стефан Митровичнинг 72-дақиқадаги автоголи эвазига “Валенсия” ғолиб бўлди.

Валенсия (Валенсия, Испания) – Гент (Гент, Бельгия) – 2:1
Голлар: Фегули, 15 (1:0); Фоке, 40 (1:1); Митрович, 72 (2:1, автогол).

Н гуруҳида 3-турдан кейинги вазият қуйидагича кўриниш олди: 1: 1. «Зенит» — 9 очко. 2. “Валенсия” — 6. 3. “Лион” — 1. 4. “Гент” — 1.