Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан мулоқот қилди. Бу ҳақда CNN Türk хабар берди.

Айтилишича, телефон мулоқотида кўтарилган асосий мавзу Сурия президенти Башар Асаднинг Москвага ташрифи бўлди. Бундан ташқари, Суриядаги умумий вазият муҳокама қилинди, хусусан, Эрдўған Ҳалабдаги вазиятдан ташвишдалигини билдирди. Маълумки, Ҳалаб атрофида аҳолининг кўпчилигини ташкил қиладиган туркманлар Туркия билан ҳамкорлик қилиб келадилар.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Башар Асад Москвага ташриф буюриб, Путин билан учрашув ўтказди. Бугун унинг Дамашққа қайтиб кетгани маълум қилинди.