Йонгзида ҳали ўсмирлик пайтидаёқ ғаройиб одат шаклланди. Унинг сўзларига кўра, ўшанда у гўшт ва тухумсих яшаши мумкинлиги, аччиқ маҳсулотлар унинг жон-дили эканлигини тушуниб етди. «Одатда одамлар эрталаб ўринларидан туришгач, тишларини тозалашади, аммо менинг қиладиган биринчи ишим чили гармдорисини тановул қилиш бўлади», – дейди Ли Йонгзи. Унинг айтишича, аччиқ таъмга эга бўлмаган ҳар қандай таом у учун мазасиз масаллиқдир.

Хитойлик аччиқ таомларни ҳар куни ситеъмол қилади. Ҳозир Ли Йонгзи аччиқ маҳсулотлар ейиш бўйича қирол бўлиб, у ҳар куни 2,5 кг. гача чили гармдорисини истеъмол қилади.

Бундан ташқари, гармдори унинг стрессларини олади. Чунки унинг ўғли ёшлигида автоҳалокат сабаб ёруғ дунёни тарк этган эди.

Энг қизиғи у бутунлай соғлом. «Шифокор кўригидан ўтгач,бутунлай соғлом эканлигимга амин бўлдим», – деб таъкидлаган Йонгзи.