Ижтимоий тармоқда Тошкентнинг баъзи туманларида газ босими камайгани муҳокама қилинди

Ўзбекистон 21 Октябрь 2015 1946

Ўтган дам олиш кунлари (17-18 октябрь) Ўзбекистонда кузатилган ёғингарчиликлар ҳамда ҳаво ҳароратининг пасайиши табиий газ босимининг ҳам пасайишига таъсир этди.

Uz24.uz нашрида хабар қилинишича, шу туфайли Тошкент шаҳрининг кўпгина туманларида газ босими камайган. Фейсбукдаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳи иштирокчилари бу масалани муҳокама қилишган.

Фойдаланувчилардан бири “Чилонзор туманида, аниқроғи Дўмбирободда газ босими кам, яна кимда қанақа?”, дея савол қолдирган ва далил сифатида суратларни жойлаган. Унга жавобан бошқа иштирокчилар Учтепа тумани 11- кварталда, Юнусобод тумани Ибн Сино массиви ҳамда 4- кварталда, шунингдек, Яккасарой, Миробод, Чилонзор туманларида ҳам газ босими пастлигини изоҳларда ёзиб қолдиришган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти ҳар йили совуқ тушиши билан бу ҳолат такрорланишини айтишган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар