Истомин "Кремль Кубоги"ининг яккалик баҳсларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Спорт 21 Октябрь 2015 961

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида давом этаётган теннис бўйича “Кремль Кубоги” турнирининг яккалик бюаҳсларидаги иштирокини бошлади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 771,525 АҚШ долларини ташкил этади.

Истомин бугун яккалик баҳсларининг илк даврасида Альяж Беденега қарши кортга чиқди. Асли словениялик бўлган 26 ёшли Бедене ҳозирда Буюк Британия шарафини ҳимоя қилмоқда. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 53, Бедене эса роппа-роса 50-ўринни эгаллаб турганди.

Учрашув Истомин устунлигида ўтди ва у 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

"Оламспорт.сом" нашри хабарига кўра, энди Истомин иккинчи даврада турнирнинг биринчи ракеткаси Марин Чиличга қарши баҳс олиб боради. Дунё рейтингида 14-ўринни банд этган хорватиялик теннисчи турнирнинг биринчи ракеткаси бўлиш билан бирга амалдаги мусобақа ғолиби ҳамдир.

“Кремль Кубоги-2015” ғолиби 127 минг доллар мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлади. Финалчи эса 66,900 доллар ва 150 рейтинг очкоси билан тақдирланади. Биринчи даврада иштирок этган ҳар бир теннисчи натижадан қатъий назар ўз ҳамёнини 7,210 долларга бойитиб олади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар