Жаҳон банк янги тайёрланган шарҳида нефть, рангли металлар, қишлоқ хўжалиги ва ўғитлар нархи 2015 ва 2016 йилларда тушиб кетишини башорат қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, Brent, Dubai ва WTI русумида нефтнинг бир баррели 2015 йили 52 долларни, 2016 йили 51 долларни ташкил қилиб, бу июль прогнозидан 5 ва 9.8 фоизга пастдир. Шунингдек, ноэнергетик ресурсларнинг номинал нархлари 2015 йили 14 фоизга тушиб, 2016 йили 1.2 фоизга ўсиши кутилмоқда.