ЖЧ-2018 саралаш доирасидаги Фаластин ва Саудия учрашуви 5 ноябрь куни ўтказиладиган бўлди

Спорт 21 Октябрь 2015 1166

2018 йилги жаҳон чемпионати учун Осиё минтақаси саралаш босқичи доирасидаги Фаластин ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 5 ноябрь куни Фаластинда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

Аслида учрашув 13 октябрь куни бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ 7 октябрь куни ФИФА учрашувни номаълум муддатга қолдирганди.

Бунгача ОАВда мазкур учрашув учун Саудия Арабистони вакилларининг Иордан дарёсининг ғарбий соҳиллари орқали Исроил назорат қиладиган ҳудуддан ўтиб келишни исташмагани учун, ФИФА учрашувни Рамаллоҳдан (Фаластин) Амманга (Иордания) кўчириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Исроил мамлакатини тан олмайдиган мамлакатлар сирасига киради.

Якунда Фаластин томони рақибнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш учун кафолат бергач, ФИФА учрашувни мамлакат ҳудудида ўтказишга рухсат берди. Меҳмонлар хавфсизлиги учун ўша куни ҳукумат томонидан жавобгарлик ўз зиммаларига олинган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар