ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси раҳбари Анхель Вильяр ҳам порахўрлик можаросига тортилди

Спорт 21 Октябрь 2015 1755

УЕФАнинг биринчи вице-президенти ва 2018 йилда Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раҳбари, испаниялик футбол амалдори Анхель Мария Вильяр ФИФА ахлоқ қўмитасининг "қора рўйхати"га киритилгани хабар қилинмоқда. У Германияда 2006 йилги мундиални ўтказиш бўйича тузилган қўмитага раҳбарлик қилган Франц Беккенбауэр билан биргаликда порахўрликда гумон қилинаётганлар сафида. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, Анхель Вильяр ва Франц Беккенбауэр 2006 йилги ЖЧ мезбонини аниқлаш вақтида овозларни сотиб олганликда гумон қилинишмоқда.

Франц Беккенбауэр 2014 йилнинг июнида Қатардаги 2022 йилги ЖЧ бўйича текширувларда иштирок этишдан бош тортгани учун ташкилотдан четлатилганди.

ФИФА ахлоқ қўмитаси Йозеф Блаттер, Мишель Платини ва Жером Вальке бўйича текширувларни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Анхель Вильяр УЕФАнинг ижрочи директори этиб тайинланганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар