20 октябрь куни "Челси" жамоасининг ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги 3-турда "Динамо"га қарши учрашувини кузатиш учун Украина пойтахти Киев шаҳрига ташриф буюрган лондонлик мухлислар маҳаллий безорилар ҳужумига дуч келган.

"30 нафарга яқин номаълум шахслар Киевда "Челси" мухлисларига ҳамла қилишди", деб ёзади Daily Mail.

Хабарда ёзилишича, ҳужум қилувчилар ниқоблар таққан эди. Улар "Челси" мухлисларига Мустақиллик майдони яқинидаги барлардан бири олдида ҳамла қилишгани айтилган.

Ушбу ҳужум туфайли инглизларнинг бир қанчаси жабрланган, улардан бирига тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келган.