Киев яқин орада АҚШдан тўпларга қарши радарлар олишини эълон қилди

Жаҳон 21 Октябрь 2015 1917

Украина президенти Пётр Порошенко ноябрь ўртасида Киев АҚШда ишлаб чиқарилган узоқ таъсир қилиш радиусидаги батареяга (бир неча тўп ёки миномёт билан қуролланган бўлинма) қарши радарлар олишини маълум қилди. Бу ҳақда Порошенко Ивано-Франковскдаги олий таълим муассасаларидан бирининг талабалари билан учрашуви давомида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда “Интерфакс-Украина” ахборот агентлиги.

Порошенконинг айтишича, Вашингтон шу тариқа Киев билан эришилган келишувларни амалга оширмоқда. “Мен Барак Обама билан учрашганимдан кейин ноябрь ўрталарида бизга узоқ масофадаги махсус батареяларга қарши станция келишидан жуда фахрланмоқдаман”, деб таъкидлаб ўтди Порошенко.

Порошенко янги қурилмалар мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга имкон беришига ишончи комиллигини айтди. “Фронтгача 10 километрлаб йироқдан душман бизга қаердан ўт очаётганини аниқлашимиз мумкин”, деб айтди Порошенко.

Пентагон июлда Украинага 24 км дан 50 км гача радиусда бўлган рақиб батареяларини аниқловчи батареяларга қарши радарларни етказиб беришга қарор қилган эди. Ушбу қарор Оқ уйга тасдиқланиш учун юборилган эди.

Бунгача Вашингтон Украинага аниқлаш радиуси 9,5 км бўлган 20 тага яқин миномётларга қарши радар юборган. Киев, шунингдек, АҚШдан тунги кўрув асбоблари, дори-дармон қутилари (аптечка) ва бронежилетлар олган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар