KUN.UZ дайжести: 21 октябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 21 Октябрь 2015 3202

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 21 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Душанбеда 30 октябрь куни МДҲ ҳукумат раҳбарлари саммити бўлиб ўтади>>

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида, 30 октябрь куни МДҲ ҳукумат раҳбарларининг саммити ўз ишини бошлайди.

ОАВ: Россиялик диний уламолар Путиннинг Қуръон ва Инжилни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунига Муҳаммад пайғамбар суннатларини ҳам киритишни таклиф қилишди>>

Россиялик диний уламолар Россия президенти Владимир Путиннинг Қуръон ва Инжилни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасида экстремистик деб топилмаслиги керак бўлган диний ақидалар рўйхатини кенгайтиришни таклиф қилишди.

Туркияда 3 ой давомида террорчиликда гумон қилиниб 1673 киши ҳисбга олинди>>

Туркия полицияси 3 ой давомида террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб 1673 кишини ҳибсга олди, улардан 1308 нафари Туркияда ман қилинган Курдистон ишчи партиясига алоқадорликда, 276 нафари ИШИДга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб айтди 20 октябрда Туркия адлия вазири Кенан Ипек.

Рамзон Қодиров: ИШИД ўзининг имкониятларини кўрсатиш учун Чеченистондан фойдаланиши мумкин>>

ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг имкониятларини кўрсатиш учун Чеченистондан фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкин, деб айтди Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров республика ички ишлар вазирлиги ҳайъати мажлисида.

Канада Суриядаги ҳарбий амалиётларда иштирок этишни тўхтатади>>

Канадада ҳукумат ўзгаргани туфайли мамлакат қуролли кучлари Сурия ҳудудидаги ИШИД жангариларига қарши ҳарбий ҳаракатлардаги иштирокини тўхтатади.

АҚШ Европада биринчи марта аксилракета тизимини синовдан ўтказди>>

АҚШ қуролли кучлари биринчи марта Европада аксилракета тизими дастури бўйича синовлар ўтказди. ТАСС агентлигининг маълум қилишича, улар Атлантика океанида ўқув баллистик ракетасини йўқ қилишган.

АҚШ компанияси Саудия Арабистонига 11,25 млрд доллар эвазига 4та ҳарбий кема сотади>>

АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига қирғоққа яқин ҳудудда жанг қилиш учун мўлжалланган Lockheed Martin номли 4та ҳарбий кемани 11,25 млрд доллар эвазига сотиш бўйича шартномани тасдиқлади.

Пентагон Суриядаги парвозлар бўйича меморандумнинг кучга кирганлигини тасдиқлади>>

Пентагон вакили Питер Кук сешанба куни Суриядаги парвозлар хавфсизлиги бўйича ўзаро тушуниш меморандумининг кучга кирганлигини тасдиқлади.

Ўғли экстремистга айланган қозоғистонлик ота воқеаси>>

Остоналик тадбиркор Қўнис Олимжонов ўғли қандай қилиб экстремистлар таъсирига тушиб қолгани ва бундай вазиятда ота-оналар фарзандларининг қандай хатти-ҳаракатларига жиддий эътибор беришлари зарурлиги ҳақидаги фикрларни билдириб ўтди.

Ривожланаётган Европа давлатларининг университетлари рейтингида Россия биринчи ўринни олди>>

Британиянинг Quacquarelli Symonds компаниясит томонидан тузилган рейтингда ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатларининг олий таълим даргоҳларига баҳо берди.

Ироқ жангариларга қарши курашда Россиядан ёрдам сўраса, АҚШ кўмагидан маҳрум бўлади>>

АҚШ ҳукумати Ироққа жангариларга қарши кураш кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Агар Ироқ ИШИДга қарши курашда Россиядан ёрдам сўраса ва Россия Ироқ ҳудудига кирса, АҚШ кўмагидан маҳрум бўлади. 

Ҳиндистон шимолида жангарилар ва ҳарбийлар ўртасида отишма содир бўлди>>

20 октябрь куни Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатидаги Барамулла округида жангарилар билан ҳарбийлар ўртасида отишма содир этилди ва 3 нафар ҳарбий жароҳатланди. 

Асад россияликларга ёрдам учун миннатдорчилик билдирди>>

Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар чоғида кўрсатилаётган ёрдам учун Россия ҳукумати ва халқига миннатдорчилик билдирди. 

Путин: Россия Суриядаги сиёсий жараёнга ёрдам беришга тайёр>>

Россия президенти Владимир Путин суриялик ҳамкасби Башар Асад билан Москвада ўтказилган учрашув чоғида Москва мамлакат халқига нафақат ИШИДга қарши курашда, балки сиёсий жараёнларни бошлашда ҳам ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Туркия бош вазири Асадга Россияда қолишни маслаҳат берди>>

Туркия бош вазир Аҳмад Довудўғлу Сурия президенти Башар Асадга Россиядан қайтмасликни маслаҳат қилди.

Россия самолётлари Сурияда 83 объектга зарба берди>>

Россия авиагуруҳи Сурияда бир кун давомида 83 авиазарбани амалга оширди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков баёнот берди.

АҚШнинг собиқ президенти Россияга ИШИД жангариларининг позициялари кўрсатилган харитани етказганини маълум қилди>>

АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер май ойида Россияга ИШИД жангариларининг позициялари кўрсатилган харитани етказганини маълум қилди. 

Россия авиацияси Сурияда жангариларнинг қўмондонлари тўпланган жойга зарба берди>>

Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи самолётлари террорчи гуруҳларнинг қўмондонлари тўпланган пунктга зарба беришга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигини вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Эрдўған Путин билан Асаднинг Москвага ташрифини муҳокама қилди>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан мулоқот қилди. Бу ҳақда CNN Türk хабар берди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар