Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 21 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов деҳқонлар ва фермерларни табриклади>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон деҳқонлари ва фермерлари, барча меҳнаткашларига табрикнома йўллади. Табрикнинг тўлиқ матни УзА сайтида жойлаштирилган.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 26 йил тўлди>>

Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 26 йил тўлди. 

2016 йилда Саутбой конида тоғ-бойитиш комбинати қурилиши бошланади>>

Ўзбекистон ва Жанубий Корея 2016 йилнинг иккинчи ярмида Саутбой кони базасида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёдроқни ташкил этувчи қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлар мажмуаси қурилишига киришади.

Туркманистон ва Ўзбекистон Афғонистон чегарасини мудофаа қилишда ҳамкорликни йўлга қўймоқда>>

Яқинда Афғонистон ҳудудида содир бўлган воқеалар Туркманистон-Ўзбекистон саммитида атрофлича муҳокама қилинди. Таҳлилчиларнинг фикрича, воқеалар Туркманистон чегарасига бевосита яқин ҳудудларда содир бўлгани боис ҳар икки томон ҳам бу муаммога катта эътибор қаратган.

Тошкент ва Анқара ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилишди>>

2015 йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркия Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Намик Гунер Эрпул билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳукумати 79 корхонадаги давлат улушини хўжалик бошқаруви органларига ўтказди>>

Ўзбекистон ҳукумати 79 корхонадаги давлат улушини хўжалик бошқаруви органларига ўтказди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 9 октябридаги “Давлат мулки объектларидан самарали ва рационал фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилди.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 76та юқори технологик ишлаб чиқариш йўлга қўйилди>>

2015 йил бошидан буён Ўзбекистонда юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича 76 инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг ўтган 9 ой ичидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

Рустам Қосимжонов Горц кубогида ғолиб бўлди>>

Берлинда рапида йўналиши бўйича турнирдаги иштирокини якунлаши биланоқ Венгриядаги Горц кубоги («Highlander Kupa 2015″) турнирида баҳсларга киришган ўзбекистонлик гроссмейстер ушбу турнирни муваффақиятли тарзда ўтказди.

Ўзбекистон ва Латвия экологик тоза технологияларни жорий этиш бўйича тажриба алмашди>>

Латвия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири К.Герхардс бошчилигидаги тоза технологиялар соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ижтимоий тармоқда Тошкентнинг баъзи туманларида газ босими камайгани муҳокама қилинди>>

Ўтган дам олиш кунлари (17-18 октябрь) Ўзбекистонда кузатилган ёғингарчиликлар ҳамда ҳаво ҳароратининг пасайиши табиий газ босимининг ҳам пасайишига таъсир этди.

Самарқанд хонадонларга табиий газ узатилмаяпти>>

Самарқанд шаҳрининг кўпгина маҳаллаларида 3 кундан буён табиий газ таъминоти тўлалигича узилиб қолган. Бу ҳақда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев маълумот берди.

Тошкентда пластик картадаги пулларни нақдлаштириб бериш баҳонасида одамларни алдаб юрган фирибгар қўлга олинди>>

Тошкентда пластик картадаги пулларни нақдлаштириб бериш баҳонасида одамларни алдаб юрган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси ёзмоқда.

Адлия вазирлиги тадбиркорликни ҳимоя қилишнинг онлайн тизимини яратди>>

Ўзбекистон адлия вазирлиги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасига электрон технологияларни жорий қилиш мақсадида тадбиркорликни ҳимоя қилишнинг онлайн тизимини яратди.

Ўзбекистонда йўл қоидаларини бузган пиёдалар жаримага тортилади>>

Ўзбекистон ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун кўриладиган маъмурий жазо чораларига ўзгартишлар киритилди. Sputnik агентлиги адлия вазирлигига мурожаат қилиб, бу борада изоҳлар сўради.

Польшанинг Solaris компанияси Ўзбекистонга жамоат транспортлари етказиб бермоқчи

Польшанинг автобус, трамвай ва троллейбус ишлаб чиқаришга мўлжалланган Solaris Bus & Coach S.A. компанияси Ўзбекистонга жамоат транспортларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг баъзи туманларида ҳарорат -7 даражагача пасаяди>>

23-25 октябрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 0 +2 (айрим жойларда -2 даражагача совуқ тушади), кундузи +8…+10 даражагача пасаяди, деб хабар қилди Ўзгидромет.

2015 йилда Ўзбекистон аҳолиси учун 27,5 минг тонна кўмир брикети маҳсулоти етказиб берилди>>

Ўзбекистонда охирги бир ярим йил ичида кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчи 31 фабрика ишга туширилган. Уларнинг умумий қуввати йилига 240 минг тонна кўмир ишлаб чиқариш лаёқатига эга, деб маълумот беради “Ўзбеккўмир” бош директори Носиржон Умаров.

Ўзбекистонлик 9 нафар мураббий FIBA лицензиясини олиш учун номзод>>

Навоийда Халқаро баскетбол федерациялари ассоциациясининг (FIBA) мураббийлар учун халқаро семинари ўтказилди. Унда FIBA`нинг сербиялик инструктори Милан Котарац Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган баскетбол спорти бўйича мураббийларни ўз билимлари билан таништирди.

Ўзбекистон аҳолисининг реал даромади 11,6 фоизга ошгани хабар қилинди>>

2015 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг реал умумий ички даромади 11,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.