"Челси" жамоасининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар 2016 йилнинг ёзги трансферлари вақтида Испанияда фаолиятини давом эттирмоқчи.

У ўзининг лондонликлар жамоасидаги мақоми ўзгарганидан норози бўлмоқда.

"Азар ўтган мавсум якунларига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Бу мавсумда эса мураббий унга асосий таркибдан жой кафолатланмаганини билдирган", дейилади L'Equipe нашри хабарида.

У Мадриднинг "Реал" жамоасида фаолиятини давом эттириш истагида экани айтилган.

Қайд этиш керакки, Азар 17 октябрь куни АПЛнинг 9-тури доирасида "Астон Вилла"га қарши ўтказилган ўйинда асосий таркибда ҳаракат қилмади. Унга ўйинда натижа ҳал қилиб бўлингач, 8 дақиқа ўйнаш имкони берилганди.

Ўтган мавсумда 14та гол урган Азар АПЛнинг жорий мавсумида ҳали биронта гол урмаган ва 3та голли пас амалга оширган.