Беларусь президенти Александр Лукашенко тиббий хизмат бепул бўлгани учун фуқаролар ўз соғлиқларига жиддий эътибор бермай қўйганларини тан олди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати расмий сайт орқали хабар қилди.

Таъкидланишича, Лукашенко бундай баёнотни Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан учрашув чоғида берган.
“Ҳаммаси бепул, давлат ҳар бир инсон қўлларида кўтариб юради”, - деб таъкидлади Беларусь раҳбари.