Прокурор Франция кўчаларида ибодат қилаётган мусулмонларни фашистлар оккупациясига тенглаштирган, Франциянинг “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пендан мазкур айбловни олиб ташлашни талаб қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Прокурор Бернар Рейнонинг таъкидлашича, Ле Пеннинг тутган иши “ҳайратланарли”, аммо у “сўз эркинлиги ҳуқуқига эга”.

Аввалроқ Марин Ле Пенга мусулмонларни ҳақорат қилгани учун қамоқ жазоси берилиши кутилаётгани айтилган эди.