ОАВ: Роман Абрамович Гвардиола билан учрашиб, уни "Челси"да ишлашга таклиф қилди

Спорт 21 Октябрь 2015 3789

Англиянинг «Челси» клубининг навбатдаги бош мураббийи ҳозирда Германиянинг «Бавария» клубини бошқараётган Хосеп Гвардиола бўлиши мумкин. Бу ҳақда Guardian нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, шахсан Роман Абрамовичнинг ўзи испаниялик мутахассисни лондонликлар бош мураббийи лавозимида кўришни истамоқда.

«Челси» жорий мавсумни Англия чемпионатида ҳам, Европа чемпионлар лигаси учрашувларида ҳам ёмон натижалар билан ўтказмоқда. Шунингдек жамоа футболчилари ҳам амалдаги мураббий Жозе Моуриньонинг клубдаги фаолиятидан норози бўлишмоқда.

Футболчиларнинг фикрига кўра, Моуриньо, жамоа яримҳимоя чизиғини танлашда қўпол хатоликларга йўл қўймоқда. Айниқса, Оскар ва Радамель Фалькаонинг таркибга киритилмаётгани катта мунозараларга сабаб бўлаяпти. Муваффақиятсиз ўйинларига қарамай Бранислав Ивановичнинг асосий таркибда мунтазам туширилиши ҳам унинг рақобатчиларига маъқул келаётгани йўқ, деб ёзилади манбада.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг амалдаги шартномаси келгуси йил ёзда ўз ниҳоясига етади. Олдинроқ мураббийнинг «Манчестер Сити» билан оғзаки келишувга эришиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар