S7 гуруҳи бош директори Владислав Филёв ва “Трансаэро”нинг энг йирик акциядори Александр Плешаков 51 фоиз акциялар бўйича шартнома имзолашди. РБК нашрининг хабар беришича, Филёв Плешаковдан айнан шу миқдордаги акцияларни харид қилди.

Шартнома 20 октябрь кечаси имзоланган.
Шартнома қиймати ҳақида маълумот берилмади. Шу билан бирга, Плешаковнинг сўзларига қараганда, пакет нархи “1 рублдан анча кўп” эди. “Аэрофлот” билан амалга ошмай қолган келишувда айнан мана шундай нарх кўзда тутилган эди.