Ўзбекистон ҳукумати 79 корхонадаги давлат улушини хўжалик бошқаруви органларига ўтказди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 9 октябридаги “Давлат мулки объектларидан самарали ва рационал фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда айтилди.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимияти билан ҳамкорликда давлат мулки объектлари инвентаризациясини ўтказиб, улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.

Мана шу тавсиялар асосида аксарият инвентаризациядан ўтган корхоналарнинг давлат улуши хўжалик юритувчи органлар ихтиёрига ўтказилди.