Латвия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири К.Герхардс бошчилигидаги тоза технологиялар соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Дастурга мувофиқ, 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Б.Абдусаматов билан Латвия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий ривожланиш вазири К.Герхардс учрашуви бўлиб ўтди.

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида экологик тоза технологиялар соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда латвиялик бизнес-гуруҳ вакиллари табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун тоза технологияларни татбиқ этишга бағишланган тақдимотлар билан иштирок этди.

Жумладан, 1994 йилдан буён фаолият олиб бораётган Латвиянинг "Карме фильтрс" компанияси вакиллари ичимлик ва хўжалик сувларини тозалаш борасидаги ўз тажрибаси, кўрсатаётган хизматлар ва маҳсулотлари тақдимотини ўтказди.