Ўзбекистонда 2015 йилги мавсумда 7,3 млн тонна ғалла етиштирилди

Ўзбекистон 21 Октябрь 2015 1732

Ўзбекистон деҳқонлари ва фермерлари жорий мавсумда 7 миллион 300 минг тонна ғалла етиштиришди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов меҳнаткашларга йўллаган табригида айтиб ўтган.

«Ҳақиқатан ҳам, яқин ўтмишда четдан кимларгадир ялиниб, катта-катта маблағлар эвазига дон олиб келадиган, ҳатто бир ҳафта-ўн кунга етадиган ун захираси қолган оғир кунларни бошидан кечирган Ўзбекистон бугунги кунда 31,5 миллиондан зиёд аҳолисини нафақат ғалла билан таъминлаётган, керак бўлса, уни экспорт қилаётган мамлакатга айлангани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди», — дея таъкидлади мамлакат раҳбари.

Ўзбекистон республикаси давлат статистик қўмитаси маълумотига кўра, 2013 йилда Ўзбекистонда 7,6 млн тонна буғдой маҳсулоти етиштирилган ва унинг ярми фермерларда қолдирилган. 2014 йилда эса етиштирилган буғдой маҳсулоти 8 млн тоннадан ошди ва бу маҳсулотнинг 60 фоизидан ортиғи (5 млн 117 минг тонна) фермерлар ихтиёрида қолдирилди.

Кўпроқ янгиликлар