2015 йил бошидан буён Ўзбекистонда юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича 76 инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг ўтган 9 ой ичидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

2015 йилги объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш манзилли дастурига 2.29 млрд долларлик умумий инвестицион ҳажмга эга 132 объект киритилди. Инвестицияларнинг 1.45 млрд доллари қурилишга, 752.4 млн доллар модернизация ва реконструкцияга йўналтирилди.

Капитал киритмаларининг 6 фоизи 7та нефть-газ сектори лойиҳаларига йўналтирилди. Улардан энг йириги – “Ўзбекнефтегаз” ва Корея компаниялари консорциуми томонидан қурилган Устюрт газ-кимё комплекси – 2015 йилда 1 млрд доллар ўзлаштириши башорат қилинмоқда.