Ўзбекистон БМТ қошидаги таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ташкилотга (ЮНЕСКО) 1993 йили қўшилди. Айни пайтда ЮНЕСКО рўйхатига Ўзбекистондан 4 меъморий мажмуа ва номоддий маданий мероснинг 5 объекти киритилган. Меъморий мажмуалар Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабзнинг тарихий марказларидан иборат. 5та номоддий маданият объекти эса Наврўз, катта ашула, аския ва ҳоказолардан иборат.

Шунингдек, яна 30 объект ушбу рўйхатга киритилиш босқичида турибди.

Таъкидланишича, рўйхатга кириш учун асосий даъвогарлар дорбозлик ва иқат тикиш методикасидир.

Харита: Ўзбекистоннинг маданий мероси; Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОга 1993 йилнинг 26 октябрида қўшилди; БМТ қошидаги таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ташкилот; чапдан ўнгга: Шайх Мухтор Вали мақбараси; Хива (Ичанқалъа); Қадимги Хоразмнинг чўл қасрлари; Ҳазорасп шаҳри; Вобкент минораси; Чорбакр қабри; Варахша шаҳри; Баҳовуддин мажмуаси; Бухоро; Работи Малик карвонсаройи; Чашмаи Аюб мақбараси; Мирсаид Баҳром мақбараси; Сийпантош петроглифлари; Хонбанди тўғони; Сармишсой дараси; Абдуллахон банди; Самарқанд; Шаҳрисабз; Зараутсой петроглифлари; Ҳисор тоғлари; Бойсун шаҳри; Оқ Остона бобо мақбараси; Термиз шаҳри; Зомин тоғлари; Шоҳруҳия шаҳри; Қанқатепа; Пойкент; Қадимги Поп шаҳри; Ахсикент шаҳри; Қўқон шаҳрининг тарихий маркази; Фарғона; Шоҳимардон; Андижон; ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси объектлари; ЮНЕСКО бутунжаҳон меросининг номзод- объектлари; Ичанқалъа – ички қалъа; Фарғона – Буюк Ипак йўли ўтган шаҳар.

ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси объектлари рўйхати:

Ичанқалъа, Хива, 1990 йил. 

Ичанқалъа Хиванинг тарихий ички шаҳри бўлиб, XIV-XIX асрларда қурилган. Қаср, саройлар, масжид ва мадрасалар, мақбара ва миноралар, қарвонсаройлар ва ҳаммомлар Ичанқалъани ноёб ёдгорлик шаҳарга айлантирди. Эски Хива расман 1968 йили қўриқхона-шаҳар мақомини олди.

Бухоронинг тарихий маркази, Бухоро, 1993 йил. 

Бухоро Ўрта Осиёдаги энг бой тарихга эга шаҳарлардан биридир. IX-XIX асрларда қурилган тарихий марказ ўз ичига Пойикалон мажмуасини, Аркни, Сомонийлар мақбараси ва бошқа объектларни олади.

Шаҳрисабзнинг тарихий маркази, Шаҳрисабз, 2000 йил. 

Шаҳрисабз Амир Темурнинг она шаҳридир. Шаҳар марказида Оқсарой харобалари, Дорут-тиловат ёдгорлик мажмуи, Кўкгумбаз масжиди ва XIV-XVI асрларга оид бошқа ёдгорликлар жойлашган.

Самарқанд, 1993 йил.

Самарқанд ҳудудида илк яҳолижой м.ав. VIII-VII асрларда вужудга келган. Қадимда ва илк ўрта асрларда Сўғд тарихий вилоятининг маркази бўлган. М.ав. 329 йилда Александр Македонский томонидан забт этилган. XI асрда Ғарбий Қорахонийлар, XIV асрда Темурийлар, XVI аср биринчи ярмида Шайбонийлар пойтахти бўлган. Шунингдек, XX аср бошида қисқа муддат Ўзбекистон ССР пойтахти бўлган. Самарқанднинг асосий тарихий ёдгорликларини Мирзо Улуғбек ва Ялангтўшбий Баҳодир қурдирган масжидлардан иборат Регистон майдони, Шоҳи Зинда, Бибихоним мажмуалари, Гўри Амир мақбараси ташкил қилади.

 

Номоддий маданий мерос (киритилгани):

Номи – тавсифи – рўйхатга қўшилган санаси

Шашмақом – вокал-чолғу мусиқасининг бир тури (Тожикистон билан бирга) – 2008;

Бойсун тумани маданий муҳити – Сурхондарё вилоятидаги Бойсун ноёб этнографик тумани – 2008;

Катта ашула – Фарғона вилоятидаги анъанавий қўшиқчилик – 2009;

Наврўз – шарқона тақвим бўйича янги йил (Озарбайжон, Ҳиндистон, Эрон, Қирғизистон, Покистон, Туркия билан бирга) – 2009;

Аския – халқ қизиқчилик санъати – 2014.

Номоддий маданий мерос (кўриб чиқилаётгани):

Дорбозлик – дорда юриш санъати (30дан ортиқ услуб ва унсурлар, улар орасида лангар ёрдамида баландликда сакраш ва арқон устида югуриш бор) – 2014;

Иқат – қўлда бажариладиган мураккаб тикиш техникаси – 2015.

Элдор Асанов тайёрлади