Пеле: Россиядаги футболдан баҳра олиш учун ЖЧ-2018 ўйинларини томоша қилишга бораман

Спорт 21 Октябрь 2015 1203

Бразилиялик собиқ футболчи, 3 марта жаҳон чемпиони бўлган футболчи Пеле 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун шахсан ташриф буюриши ҳақида маълум қилди.

"Россия футболи мени ҳамиша ҳайратлантирган. Мен футбол ўйнаган даврда Лев Яшин Россия футболини машҳур қилганди. Мен 2018 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиш учун Россияга бораман. Умид қиламанки, Бразилия терма жамоаси Россияда яхши футбол намойиш этади.

Россия терма жамоаси шу вақтгача халқаро майдонларда совринлар қўлга киритмаган бўлсада, рус футболи Европада ўз ўрнига эга ва Россия терма жамоаси кучли терма жамоалардан бири ҳисобланади", дейди Пеле ТАСС нашрига берган интервьюсида.

Кўпроқ янгиликлар