Пентагон вакили Питер Кук сешанба куни Суриядаги парвозлар хавфсизлиги бўйича ўзаро тушуниш меморандумининг кучга кирганлигини тасдиқлади.
“Меморандумнинг имзоланиши билан у кучга кирди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, меморандум конкрет хавфсизлик протоколларини ўз ичига олиб, уларга самолётлар экипажлари қатъий амал қилиши талаб этилади. Бу протоколлар учувчиларнинг ҳар қандай вазиятда профессионал хатти-ҳаракат қилишини, мулоқотнинг конкрет частоталаридан фойдаланишни, ерда коммуникация линияларини яратишни кўзда тутади.

Бундан ташқари, АҚШ ва Россия келажакда ҳар қандай реализация масалаларини муҳокама қилиш учун ишчи гуруҳи ташкил этишади.