Польшанинг автобус, трамвай ва троллейбус ишлаб чиқаришга мўлжалланган Solaris Bus & Coach S.A. компанияси Ўзбекистонга жамоат транспортларини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда деб ёзади Sputnik нашри.

Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистонга экспорт қилинадиган автобуслар суюлтирилган газда ҳаракатланишга мўлжалланган бўлади. Ҳозир томонлар уловларнинг етказиб берилиши аниқ санаси бўйича музокаралар олиб боришмоқда.