Россия президенти Владимир Путин суриялик ҳамкасби Башар Асад билан Москвада ўтказилган учрашув чоғида Москва мамлакат халқига нафақат ИШИДга қарши курашда, балки сиёсий жараёнларни бошлашда ҳам ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль сайти орқали хабар қилинди.

“Сурия биз учун дўстона мамлакатдир. Биз нафақат у ерда террорчиликка қарши кураш ишига, балки сиёсий жараёнга ҳам ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Албатта, ихтилофни тинч йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор бошқа давлатлар билан ҳамкорликда”, - деди у.