Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд билан телефонда Суриядаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Путин Саудия Арабистони қироли билан телефонда Сурия мавзусини муҳокама қилди”, деб айтди Песков.

Песковнинг айтишича, Путин, шунингдек, “қиролни Сурия президенти Басар Асаднинг ташрифи якунларидан хабардор қилди”.