Техас штатида қўлбола соат ясагани учун ҳибсга олинган ўсмирнинг оиласи АҚШдан Қатарга кўчиб ўтишга қарор қилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилди.

“Барча ёқимли таклифларни синчковлик билан ўрганиб чиққанимиздан сўнг Аҳмадга ёш инноваторлар дастурида қатнашишни кўзда тутган Қатар таълим, илм-фан ва жамият тараққиёти жамғармасининг мурожаатини қабул қилдик”, - дейилади ёш ихтирочи оиласи мактубида.

Яқиндагина Аҳмад Муҳаммад АҚШ президенти таклифи билан Оқ уйда меҳмон бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Техаc штати Ирвинг шаҳридаги мактабнинг 14 ёшли ўқувчиси Аҳмад Муҳаммад (Ahmed Mohamed) ўқитувчиларининг кўзига бомба бўлиб кўринган қўлбола соатни кўтариб келгани учун полиция маҳкамасига олиб келинган эди.