Ироқда ҳаракат қилаётган қозоғистонлик жангари ёш боладан жангари тайёрланиши акс этган видеолавҳани интернетга жойлаштирди.
Видеолавҳа 14 октябрь куни Facebook тармоғида пайдо бўлди. Унда қозоқ боланинг террорчилар қароргоҳида тайёргарлик кўриши акс этган.

Ўзини Абу Ойша ал-Қазоқий деб номлаган фойдаланувчининг видеосида 10 ёш боланинг ИШИД инструкторларининг ўқлари ёмғири остида тиканли сим остидан ўтаётгани акс этган. Ўқлар унинг юзи яқинидан ўтаётгани акс этган. Боланинг юзи кўрсатилмагани билан, у ал-Қазоқийнинг ўғли бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, ал-Қазоқий бир неча ойлардан буён шундай материалларни чоп этиб бормоқда. Май ойида у 15 ёшли ўғли Ироқда ўлдирилган қирғизистонлик жангарини мақтаб “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида изоҳ қолдирган эди.