Британиянинг Quacquarelli Symonds компаниясит томонидан тузилган рейтингда ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатларининг олий таълим даргоҳларига баҳо берди.

Тадқиқот натижалари асосида тузилган рейтингдан 20 давлатнинг 500 университети ўрин олди. Рейтингда биринчи ўринни М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети эгаллади.

Топ-150 рўйхатига кириш бўйича биринчи натижани Россия қайд қилди (48 университет). Кейинги ўринда рейтингга 16 университети кирган Туркия турибди.