“Тетис Про” компанияси тайёрлаган сув ости телебошқарувдаги “Марлин-350” аппарати Россия қуролли кучлари раҳбарияти томонидан маъқулланди, деб хабар беради FlotProm портали.

Аппаратнинг синовлари март ойининг бошида якунланди. Унинг техник тавсифлари, тезлиги, тизимлар функционаллиги, шунингдек, сув ости роботининг умумий сифати синовдан ўтказилди. У барча талабларга жавоб бергани боис қуролланишга қабул қилиниши тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
“Марлин-350” 350 м чуқурликка чўнғийди.