Россия авиагуруҳи Сурияда бир кун давомида 83 авиазарбани амалга оширди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков баёнот берди.

“Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи самолётлари ўтган сутка мобайнида 46 ҳарбий парвозларни амалга ошириб, террорчилар инфраструктурасига алоқадор 83 объектга зарбалар берди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.