Россия мудофаа вазирлиги Сурия ҳаво ҳудудида турли учиш аппаратларининг ҳаддан ортиқ кўпайиб кетганини баён қилди. Бу ҳақда идоранинг расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, гап ҳарбий транспорт авиацияси, ҳарбий самолётлар, турли ўлчамдаги учувчисиз ускуналар ҳақида кетмоқда.
Таъкидланишича, Россия авиагуруҳи ҳозирча ўз парвозларини фақат суриялик ҳамкасблари билан мувофиқлаштириб амалга оширмоқда.

Аммо бошқа барча ҳарбий авиация келишувсиз фаолият юритмоқда, бу эса, Конашенковнинг фикрича, кутилмаган ўзаро тўқнашувлар таҳдидини келтириб чиқаради.