Хорижий ОАВларнинг Сурияда авиазарбалар натижасида россияликларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлари ахборот урушининг бир қисми ҳисобланади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Муаммо шундаки, шундай катта кўламли материални тайёрлашда Reuters агентлиги бирор марта Ташқи ишлар вазирлигига бу борада қўнғироқ қилмади”, деб айтди Захарова.

Захарованинг таъкидлашича, улар Россия давлат тузилмаларига мурожаат қилиб, Россия фуқароларининг ўлими ҳақидаги маълумотни текшириб кўришлари керак эди.

“Бизнинг маълумотни текширишга вақтимиз йўқ, биз материални беришимиз керак” деган важлар асосида ахборий хуружлар яратилади. Улар ҳаттоки телефон қилиб текшириб кўришни ҳам лозим топмайдилар. Улар бизга қўнғироқ қилмайдилар. Чунки улар биз маълум фурсат олиб, маълумотни текшириб, ўз фикримизни билдиришимизни биладилар, у ҳолда уларнинг ахборотлари йўққа чиқади, ёзишга ҳеч нарса қолмайди”, деб қўшимча қилди Захарова.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги 20 октябрда Reuters ахборот агентлигининг Сурияда 3 нафар россиялик ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарини инкор этган эди.