Россия ва Туркиянинг ҳарбий идоралари Сурия ҳаво ҳудудидаги авиатўқнашувлар ва кўнгилсизликларни бартараф қилиш бўйича тўғридан-тўғри телефон линиясини ташкил қилишди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигини вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, бундай ҳамкорлик формати Суриядаги Ҳмаймим базасида жойлашган Россия ҳарбий фазо кучлари парвозларни бошқариш маркази ва Исроил ҲҲК ўртасида ҳам ўрнатилган.