Россиялик депутатлар 22 октябрь куни Сурияга йўл олади

Жаҳон 21 Октябрь 2015 2573

Россия парламентарийлари делегацияси пайшанба, 22 октябрь куни Сурияга йўл олади. Бу ҳақда РИА “Новости” агентлиги делегация раҳбари, Россия Федерал кенгашининг мудофаа қўмитаси аъзоси Дмитрий Саблин маълумотига асосланиб хабар қилди.

Қайд этилишича, парламентарийлар Сурия президенти Башар Асад ва мамлакат ҳукумати билан учрашув ўтказишни режалаштирган.

“Биз Сурия президенти Башар Асад, САР парламенти раҳбарияти билан учрашиб, музокаралар олиб боришни режалаштирганмиз”, - деди Саблин. Шунингдек, сенатор делегация таркибига депутатлардан Сергей Гаврилов ва Сергей Ищенко ҳам ўрин олганини айтиб ўтди.

Учрашувлар вақтида инсонпарварлик юклари, жумладан, дори-дармон ва болалар озуқаларининг етказилиши масалалари ҳам муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Москвага ташриф буюрган Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди. Унда икки томон Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциясини давом эттириш масаласини муҳокама қилишди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38063 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14005 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90562 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 171 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 1682 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2227 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1100 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 2882 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 566 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 920 Спорт
Кўпроқ янгиликлар