Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Кержаков мамлакатда янги ташкил қилинаётган федерал канал «Матч ТВ»да шарҳловчи сифатида фаолият юритади. Бу ҳақда ТАСС телеканал матбуот хизматига таяниб хабар тарқатди.

Шунингдек, мазкур маълумотни футболчининг ўзи ҳам тасдиқлаган.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Кержаков хориж футболига бағишланган кўрсатувда бошловчилик қилиши мумкин.

Шунингдек, футболчи телеканал билан биргаликда реалити-шоу кўринишидаги телелойиҳа амалга ошириш нияти ҳам борлигини маълум қилган.