Самарқанд хонадонларга табиий газ узатилмаяпти

Ўзбекистон 21 Октябрь 2015 4265

Самарқанд шаҳрининг кўпгина маҳаллаларида 3 кундан буён табиий газ таъминоти тўлалигича узилиб қолган. Бу ҳақда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев маълумот берди.

Айтилишича, шаҳар газ таъминоти корхонасига тинимсиз равишда мижозлар келиб, газ талаб қилмоқда. Лекин газ узатилаётган хонадонларда ҳам у жуда паст босим остида келмоқда.
Таъкидланишича, ёз ойларида ҳам кўпгина маҳаллаларда табиий газ йўқ эди. Илгари қиш мавсумида газ таъминотида узилишлар ва муаммолар кузатиларди, энди эса озгина ёмғир ёғишининг ёзи таъминотнинг узилишига олиб келди. Шаҳарликлар бундан кейин нима бўлишини билмай хавотирда.

Шаҳар газ таъминоти корхонаси вакилларининг таъкидлашича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шаҳарга олдинги миқдорда газ берилмоқда, аммо сарф кўпайгани боис босим тушиб кетган. Таъкидланишича, “Ўзтрансгаз”га хат юборилиб, шаҳар ва вилоятга узатилаётган газ миқдорини ошириш сўралган. Вилоят миқёсида қаралса, кўпгина қишлоқ туманларига табиий газ қишин-ёзин узатилмаяпти.

“Фуқароларнинг муносиб яшаш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан мустаҳкамланган: инсон ва унинг қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланади. Бу ҳақда ва юқорида тилга олинган ҳужжат ҳақида “Ўзтрансгаз” АЖ ва унинг маҳаллий бўлинмалари биладими?”, - деб мақоласини якунлайди журналист.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар