Сурхондарёлик безори ёлғиз аёлнинг бошини айлантириб, унинг уйига ўғриликка тушганида қўлга олинди

Жамият 21 Октябрь 2015 3743

Сурхондарёлик безори ёлғиз аёлнинг бошини айлантириб, унинг уйига ўғриликка тушганида қўлга олинди. Бу ҳақда “На посту” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Даврон исмли йигит қишлоқда иш топа олмай, Россияга кетган ва у ерда анча вақт ишлаган. Лекин феъли мураккаб бўлганидан чет элда ўғрилик ва муштлашув учун икки марта қамоқда ўтириб чиққан.

Шундан сўнг у қишлоғига қайтишга қарор қилган. Аммо бу ерда ҳам жим юра олмаган.
Бир куни у мактабдаги муҳаббати Нозимани учратиб қолган. Маълум бўлишича, аёлнинг эри Россияга ишлагани кетган эди, ўзи эса икки фарзанди билан ёлғиз яшарди.
Даврон турли йўллар билан Нозимани алдаб, бир неча ой ичида унинг жазманига айланди. Улар тез-тез учрашиб туришар ва ҳатто қўни-қўшнилардан яширишга уринишмасди. Лекин вақт ўтиши билан Давроннинг мақсадлари ўзгариб, ўйнашининг эри жўнатаётган пулларга эгалик қилишни ният қилиб қолган.

Тунги пайтда Даврон Нозиманинг уйига кириб, у ерда топган барча пулларини чўнтагига солди. Лекин кетишдан олдин уйқудаги маъшуқасини ўпиб қўйишга қарор қилди. У Нозиманинг тўшагига яқинлашган чоғда аёлнинг боласи уйғониб кетиб, чирқирай бошлади.

Нозима уйғониб кетиб, қоронғуда номаълум эркак ёнида турганини пайқади ва қўлига тушган нарса билан уни ура кетди. Шовқинни эшитган қўшнилар ҳам етиб келишди.
Натижада Даврон ўғрилик устида қўлга олиниб, ички ишлар ходимларига топширилди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар