Осиё футбол конфедерацияси (AFC) тожикистонлик ҳакам Парвиз Муртазоевни келишилган ўйинларни ташкил этишда иштирок этгани учун 30 кун муддатга футболдан четлатди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.

AFC ҳозирча айнан қайси учрашув келишилгани ҳақида маълумотлар тақдим қилмаган. Фақатгина суриштирув ишлари давом этаётгани ва четлатиш муддати яна 20 кунга узайтирилиши мумкинлигини маълум қилган.