21 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ва Тошкент ҳокимининг ўринбосари Фарида Абдураимова ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар учун касбий тўгараклар маркази очилишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этишди.

Ташкилот АҚШ халқаро ривожланиши агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилди.
Туман ҳокимиятлари, ТИВ ва бошқа идораларнинг расмий вакиллари агентликнинг ҳамкори, “Истиқболли авлод” ННТ марказида ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Ушбу марказ “Одам савдосидан жабр кўрганлар реинтеграцияси” лойиҳаси доирасида барпо этилди. Лойиҳа инсон савдосини бартараф қилиш, бундан жабр кўрганларга ёрдам бериш вазифаларини ўз олдига қўйган.