Туркия полицияси 3 ой давомида террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб 1673 кишини ҳибсга олди, улардан 1308 нафари Туркияда ман қилинган Курдистон ишчи партиясига алоқадорликда, 276 нафари ИШИДга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб айтди 20 октябрда Туркия адлия вазири Кенан Ипек.

“22 июлдан 20 октябргача Курдистон ишчи партияси ва унга яқин тузилмалар аъзоси бўлган 1308 киши ҳибсга олинди. Шунингдек, 276 нафар ИШИД аъзоси, Инқилобий халқ-озодлик партияси ва бошқа сўл экстремистик ташкилотларнинг 89 аъзоси ҳибсга олинди. Умумий ҳисобда 1673 киши ҳибсга олинди”, деб айтди Ипек Анқарадаги матбуот-анжуманида.