Twitter ижтимоий тармоғи сўровномалар яратиш функциясини ишга туширмоқда. Бу ҳақда компания берган хабарда маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқнинг исталган фойдаланувчиси иккита жавоб вариантидан ташкил топадиган ўз сўровномасини яратишади. Овоз бериш 24 соат давом этади. Бу вақт ўтгандан кейин сўровномада иштирок этган барча фойдаланувчилар бу ҳақда хабар олиб, якуний натижаларни билишлари, фойдаланувчилар ҳеч қандай чекловларсиз исталган сўровномаларда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Барча овоз беришлар аноним қилинади.

“Агар сиз жамиятнинг бирор нарса ҳақидаги, мисол учун итни қандай номлаш, кечки ўйинда ким ғолиб бўлиши, уларни бирор қарор қабул қилишда кўпроқ нима ташвишлантириши ҳақидаги фикрини билмоқчи бўлсангиз, Twitter бунга айнан тўғри келади”, дейилмоқда компания хабарида. Функция яқин кунларда барча операцион тизимлар – iOS, Android ва Twitter.com’нинг десктоп версияларида пайдо бўлади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқ “Moments” (“Лаҳзалар”) функциясининг ишга туширилиши ҳақида эълон қилган эди, бу функция реал вақт режимида муҳим воқеаларни кузатишга имкон беради.