Гуанчжоулик олимлар кучукларга ген муҳандислиги ёрдамида ўта кучли мушакларни тақдим этишди. Бу ҳақда The Independent хабар қилди.

Тадқиқотлар доирасида ХХР мутахассислари дунёда биринчи бўлиб жониворлардаги миостатин – мушак тўқималари ўсиши ва дифференцияланишига таъсир кўрсатувчи оқсил ишлаб чиқарилишига жавобгар генни олиб ташлашди. Унинг чегараланиши эса ёғ тўқимаси мутлақо мавжуд бўлмаган мушак тўқималарининг кўпайишига олиб келди.
Келгусида олимлар ген муҳандислиги усулидан фойдаланган ҳолда кучукларда инсонларга хос айрим хасталиклар, масалан, мушаклар дистрофияси (тўқима ва аъзоларда моддалар алмашинувининг бузилиши) ва Паркинсон ривожланишига эришишни кўзлаган. Натижада жониворлар устида касалликларга қарши самарали усуллар ва воситалар синовдан ўтказилади.

Тадқиқотчилар фикрича, бу каби кучуклардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин.